Самарқанд давлат университетида «Зиёлилар боғи» ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон–2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «Яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах шаҳрида «Зиёлилар боғи»ни ташкил этиш бўйича умумреспублика марафонига старт берилди.
Мазкур эзгу ташаббус мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйиб, 200 дан ортиқ олий таълим муассасалари бир вақтнинг ўзида дарахт кўчатларини экиш ишларини бошлаб юборди.
Самарқанд давлат университети Ботаника боғида ҳам 1000 га яқин, манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилди. Маросимда СамДУнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчи, талабалари ва ишчи ходимлари иштирок этди.
Мазкур лойиҳа атроф-муҳитни яхшилаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ва аҳоли учун қулай экологик муҳит яратишга қаратилган.
- Баҳор келиши билан ота-боболаримиз нафақат ўз уйларида, балки жамоат жойларида ҳам кўчат экиб, атроф-муҳитни ободонлаштиришга катта эътибор берганлар. Буни байрам қилиб нишонлаганлар, — дейди СамДУ ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори, профессор Субхон Аббосов.
– Бу анъана давом этмоқда. Кўчат экиш энг савобли ишлардан бири. Бугун экилган кўчат, эртага дарахтга айланади. Мевасидан баҳраманд бўламиз, соясида мароқ билан дам оламиз. Дарахт экиш нафақат атроф-муҳитни ободонлаштириш, балки табиатни муҳофаза қилишнинг энг муҳим йўлларидан биридир. Дарахтлар кислород ишлаб чиқаради, ҳаво ифлосланишини камайтиради ва инсон саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади. Шунингдек, улар иссиқликнинг камайишига, тупроқ эрозиясининг олдини олишга ҳам хизмат қилади. Иқлим ўзгариши, ҳавонинг ифлосланиши, тупроқ эрозияси каби муаммоларни бартараф этишнинг энг самарали йўли – кўчат экишдир. Шу сабабли, ҳар бир инсон ўз хонадони, маҳалласи ёки иш жойи атрофида камида бир дарахт экишни ўзининг инсонийлик бурчи деб билиши керак. Бу ҳам маърифатдир.
- Самарқанд давлат университети олимлари, талабалари, ишчи-хизматчилари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида «Зиёлилар боғи»ни ташкил этиш учун фаол иштирок этмоқда, — дейди СамДУ молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори Исмоил Раҳмонов. - Бугун бу ерга йиғилганлар асосан кўнгиллилардан иборат. Сал кам бир гектар майдонда 1000 га яқин арча, терак, олма каби кўчатларини экдик. Аслида зиёлилар барча эзгу ишларда кўпчиликка ўрнак бўлиб келишган. Мазкур жараён давом этади. Мазкур лойиҳа табиатни муҳофаза қилиш ва яшил ҳудудларни кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, 2024 йилда СамДУ Ботаника боғида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 8000 га яқин кўчат экилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг