Самарқанд давлат университетида ота-оналар билан учрашув бўлиб ўтди
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродовнинг Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти ҳамда математика факультети талабалари ва уларнинг ота-оналари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ректор Рустам Холмуродов университетда амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълим соҳасидаги янгиликлар, янги қурилишлар, талабаларнинг ўқишлари ва яшашлари учун яратилаётган шароитлар, мамлакат тараққиёти нуқтаи назаридан ёшлар олдига қўйилаётган талаблар хусусида сўз юритди. Марказий Осиё халқлари тиллари ва маданияти институти директори Жўлибой Элтазаров, математика факультети декани Аҳмад Халхўжаев ва бошқалар сўзга чиқиб, талабаларнинг фаоллиги, эришаётган натижалари ҳақида тўхталдилар.


Ота-оналарнинг вакиллари ва талабалар ҳам ўз мулоҳазаларини билдирди. Университет раҳбарлари барча саволларга батафсил жавоб қайтардилар. Шундан сўнг ота-оналар университет сунъий интеллект ва ахборот технологиялари факультетининг, Биокимё институтининг янги биноларини ва университетнинг бошқа эътиборга молик жойларини бориб кўрди.

Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг