Саломатлик ва инсонпарварлик карвони
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилоятининг Музработ туманидаги Нурли Ҳаёт, Бойсун туманидаги Косиблар маҳалласида «Саломатлик» мобил карвони ўтказилди. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг туман «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари маҳаллалардаги фуқаролар муаммоларини ўрганди. Натижада, Музработ туманида дори-дармонга муҳтож 80, Бойсун туманида 87 оила аниқланди. Эҳтиёжманд фуқароларга 37 турдаги дори-дармон топширилди. Муҳтожларга бепул тиббий маслаҳатлар, даволаниши учун йўлланма берилди.

Аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилашга қаратилган тадбирлар доирасида маҳалладаги мактабгача таълим муассасалари болаларини ўқув қуроллари билан таъминлаб, кам таъминланган аҳоли учун озиқ-овқат тўплами, аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш учун юрак қон-томир, ички ҳамда эндокрин касалликларига чалинган беморлар учун туман тиббиёт бирлашмаларига зарур дори-дармон етказиб берилди. Юздан ортиқ мурожаатчига бепул психологик ва юридик хизмат кўрсатилди. Тажрибали психологлар стрессларни бартараф этишга қаратилган тренинг машғулотлари ташкил этиб, эмоционал-ҳиссий зўриқишларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлади. Зўриқишларнинг даражасини пасайтириш, стрессларни бартараф этишга қаратилган суҳбатлар уюштирилди.

«Саломатлик» мобил карвони вилоятнинг бошқа туманларида ҳам аҳолига бепул хизмат кўрсатиши режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг