Салиба «Арсенал» билан янги шартнома имзолади
«Арсенал» клуби франциялик ҳимоячиси Уильям Салиба билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клубнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.
Унга кўра, шартнома 4 йил муддатга тузилган ва 2030 йилгача амал қилади.
«Мен ўзим билан фахрланаман, чунки мен биринчи марта 2019 йилда шартнома имзолагандим ва ҳозир ҳам шартномамни узайтириш учун шу ердаман.
Мен ўзимни уйдагидек ҳис қиламан. Бу ер энг яхши жой ва мен бу кўйлакни кийиш имконига эга бўлган ҳар кунимдан завқланаман», деган Салиба.
Маълумот учун, олдинроқ ушбу футболчининг хизматларига Мадриднинг «Реал» клубидан қизиқишлар бўлаётганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг