Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди

Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун, 18 октябрь куни Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол мусобақаси ўтказилди.



Ушбу турнир Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмагида ташкил этилган бўлиб, мусобақа Олмазор туманидаги Республика олий спорт маҳорати мактабининг «Чиғатой» стадионида бўлиб ўтди.




ХІХ халқаро мини-футбол турнирини ўтказишдан асосий мақсад дипломатик ваколатхоналар ходимларининг бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишини таъминлаш, уларнинг норасмий, дўстона мулоқоти учун шароит яратишдир.



Мазкур тадбир дипломатик ваколатхоналарнинг спортга бўлган қизиқишини янада ошириб, мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мини-футбол турнирида элчилар, дипломатлар, элчихоналар ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимлари иштирок этди.





Мазкур тадбирда 18 та дипломатик ваколатхона ва ташкилотлар жамоалари иштирок этди. ХІХ халқаро мини-футбол турнири иштирокчилари билан қуйидаги рўйхатда танишишингиз мумкин:
- Америка Қўшма Штатлари элчихонаси;
- Бирлашган Араб Амирликлари элчихонаси;
- Франция Республикаси элчихонаси;
- Ҳиндистон Республикаси элчихонаси;
- Эрон Ислом Республикаси элчихонаси;
- Қирғиз Республикаси элчихонаси;
- Россия Федерацияси элчихонаси;
- Румыния элчихонаси;
- Тожикистон Республикаси элчихонаси;
- Швейцария Конфедерацияси элчихонаси;
- Хитой Халқ Республикаси элчихонаси;
- Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ);
- Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки;
- «ЛУКОЙЛ» компанияси;
- GIS — Халқаро мактаб (Global International School);
- VFS.Global — Виза хизматлари маркази;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Дипломатик сервис хизмати» ДУК.



Бундан ташқари, дипломатик ваколатхоналар ходимларининг оила аъзолари учун алоҳида бадминтон, арқон тортиш ва 100 метрга югуриш каби мусобақалар ҳам ўтказилди.



Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг