Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау ва бошқа расмий шахслар ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг жорий йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув аввалида Сержио Гор давлатимиз раҳбарига АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.
Жадал сиёсий мулоқот, турли даражалардаги алмашинувлар ва фаол ишбилармонлик алоқалари йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортмоқда, октябрь ойи бошида АҚШ Савдо палатаси делегациясининг ташрифи муваффақиятли ўтди.
Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш долзарблиги таъкидланди.
Томонлар хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Бўлажак тадбирлар режаси, шу жумладан келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида “С5+1” форматидаги саммитни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг