Россияда қийин аҳволда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Урал федерал округида мушкул аҳволда қолган она ва унинг фарзандлари Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Россиянинг Урал федерал округида жойлашган Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш муассасаларида сақланаётган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Бош консулхонасига Наманган вилоятида туғилган Р. Ф. ўзи ва икки нафар вояга етмаган фарзандларини ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Фуқаро Р.Ф. билан ўтказилган суҳбат давомида унинг ҳақиқатдан ҳам фарзандлари билан оғир аҳволда қолгани, айрим ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. Шундан сўнг, ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари расмийлаштириб берилган ҳамда «Екатеринбург–Наманган» йўналишидаги самолётга чипта сотиб олинган.
Мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз 25 август куни Бош консулхона ходимлари томонидан Наманганга кузатиб қўйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг