Россияда поезд устига кўприк қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Фото: «РИА Новости»
Россиянинг Брянск вилоятида остидан йўловчи поезд ўтаётган кўприк қулаб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Манбанинг «Москва темир йўллари»га таяниб ёзишича, кўприк қулаб тушишига «транспорт фаолиятига ноқонуний аралашиш» сабаб бўлган.
Брянск области губернатори Александр Богомаз Telegram каналида ҳодиса оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани ва 30 киши яраланганини маълум қилди. Губернаторнинг сўзларига кўра, жабрланганлар шифохонага етказилган, уларнинг орасида икки нафар бола ҳам бор.
Россия темирйўл департаменти хабарига кўра, воқеа 31 май куни соат 22:44 да содир бўлган. Брянск областидаги Пилшино — Вйгоничи бир йўлли перегонида [транспорт фаолиятига ноқонуний аралашув натижасида автомобиль кўпригининг оралиқ қурилмаси қулаган]. Оқибатда Климово шаҳридан Москвага йўл олган 86-сонли йўловчи поезди локомотиви ва вагонлари ағдарилиб кетган.
Шунингдек, ҳалокат вақтида кўприк устидан оғир юк машинаси ҳам ўтаётган бўлган. Таъкидланишича, ҳозирда ҳайдовчи шифохонада, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
Қулаган кўприк устидан ўтган А-240 автотрассасида ҳаракат тўхтатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг