Россия Украинанинг энергетика инфратузилмасига зарба берди
Кеча, 6 февраль куни тунда Россия қўшинлари Украина энергетика инфратузилмасига навбатдаги йирик ҳужумни амалга оширди, деб хабар бермоқда «БИЛД» Нашри.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужум оқибатида Украинанинг бир қатор йирик ҳудудларидаги электр таъминотида узилишлар кузатилган. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, ҳужумда 400 дан ортиқ дрон ва тахминан 40 та ракета қўлланилган.
Ушбу ҳужумдаги асосий нишонлар сифатида электр тармоқлари, электр станциялари ва подстанциялар танланган. Сўнгги маълумотларга кўра, Волин, Ивано-Франковск, Львов ва Ровно вилоятлари, шунингдек Киев ва Харьков шаҳарларида ҳам энергетика инфратузилмаси зарарлангани тўғрисида хабар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг