Россия Трампнинг ультиматуми муддатида ўз позициясини мустаҳкамлаб олади
Архив фото
Россия АҚШ президенти Дональд Трампнинг ультиматум муддати давомида музокаралардаги позициясини янада мустаҳкамлайди. Бу ҳақда “Advance” нашри ёзмоқда.
“Москва ўзига берилган муддат давомида ҳудудлар устидан назоратни кенгайтиришда давом этишини ва шу орқали Вашингтон ҳақиқатан ҳам “зудлик билан” ўт очишни тўхтатишни талаб қиладиган бўлса, музокаралар позициясини мустаҳкамлашини кутиш мумкин”, — дейилади нашр мақоласида.
Кузатувчиларга кўра, Украина қўшинлари бу даврда Россия армиясининг ҳужумларига дучор бўлиши кутилмоқда.
Душанба куни Трамп Киев билан тинчлик келишувини талаб қилиб, Москвага 50 кунлик ультиматум берди. Шартлар бажарилмаса, у нефть, газ ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олувчи мамлакатларга иккиламчи божлар билан бир қаторда Россия товарлари импортига 100 фоизлик тарифлар жорий этиш билан таҳдид қилган.
Шу билан бирга, Оқ уй раҳбари АҚШ ва Европа Иттифоқи Украинага АҚШ қуролларини жўнатиш бўйича келишиб олганини, бунинг учун харажатлар Европа зиммасига тушганини билдирди. Келгуси етказиб беришлар нафақат ракеталарни, балки «Patriot» батареяларини ҳам ўз ичига олади.
Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлашича, АҚШ президентининг режаси бизнесдир. Европа эса урушнинг давом этишини қўзғатиш учун қурол сотиб олишга катта миқдорда пул сарфлашга тайёрлигини эълон қилди, аммо у ерда ким тўлаши борасида келишмовчиликлар мавжуд. Франция, Чехия, Италия ва Венгрия аллақачон харидларда иштирок этишдан бош тортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг