Россия қўшинлари ноябрь ойида Украинанинг қанча ҳудудини эгаллаб олгани маълум бўлди
Вашингтонда жойлашган Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, ноябрь ойида Россия қўшинлари Украинада сезиларли ҳудудларни эгаллаб олган. Бу ҳақида BILD маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Россия қўшинлари ноябрь ойида Украина ҳудудига 2025 йилнинг бошқа ойларига қараганда кўпроқ силжишга эришган.
Таъкидланишича, Россия армияси ноябрь ойида Украина ҳудудининг 701 квадрат километрини эгаллаб олган. Бу ўтган йилнинг шу давридан кейинги энг катта кўрсаткичдир. Россия армияси 2024 йилнинг ноябрь ойида Украинанинг 725 квадрат километр ҳудудини эгаллаб олган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россия қўшинлари Украина ҳудудининг 19,3 фоизини эгаллаган. Маълумот учун, тахминан 7 фоиз Қрим ярим ороли ва Донбасснинг бир қисми 2022 йилнинг февраль ойидаги кенг кўламли босқин бошланишидан олдин ҳам Россия назорати остида бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг