Россия билан алоқаси борликда гумон қилинган украиналик амалдор Мадридда отиб ўлдирилди

Фото: Cadena SER
Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси Андрей Портнов Испания пойтахти Мадрид шаҳри яқинида отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “Cadena SER” радиоси хабар берди.
Журналистларга кўра, воқеа Мадрид провинциясидаги Позуэло-де-Аларкон шаҳридаги Америка мактаби яқинида, маҳаллий вақт билан соат 9:15 атрофида содир бўлган. Полицияга кўчада ўқдан яраланган эркак борлиги ҳақида хабар келиб тушган. Шифокорлар воқеа жойига етиб келганида у жароҳатлар оқибатида ҳаётдан кўзи юмиб бўлган. Эркакнинг кўкрагига тўрт ва бошига бир марта ўқ узилган.
Манбага кўра, 52 ёшли Портнов Украинада давлат маблағларини нотўғри ишлатгани ва инсон ҳуқуқларини бузгани учун Европа Иттифоқи томонидан қора рўйхатга киритилган. Кейинчалик Портнов оқланади. Бироқ Украина разведка хизматлари унинг Россия билан алоқаси борлигини текшира бошлайди.
Полиция манбаларининг айтишича, мототциклда бир киши жабрланувчини мактаб дарвозасида кутиб турган. Портнов келганида номаълум шахс унга қарата ўқ узган ва кейин ғойиб бўлган.
Воқеа юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари суриштирув олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг