Россия аҳолисини коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун қанча доза вакцина кераклиги маълум бўлди

Н.Ф. Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази директори Александр Гинцбургнинг таъкидлашича, Россия аҳолисини янги турдаги коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш учун 70 миллион дозагача вакцина керак бўлади.
Бу ҳақда мутахассис "Красная Звезда" (“Қизил Юлдуз”) газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Мамлакатимиз аҳолисини оммавий эмлаш жараёнига ўтказиш учун олдимизда тахминан 50-60 ёки эҳтимол, 70 миллион доза вакцина тайёрлашдек мутлақо мисли кўрилмаган вазифа турибди”, дейди Гинцбург.
Россия ҳукумати ҳамда соғлиқни сақлаш ташкилотлари кенг миқёсли вакцина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун зарур чоралар кўраётганлигини таъкидлаётган Гинцбургнинг сўзларига кўра, яқиндаги клиник синовлари бошланган CОVID-19га қарши дори воситаси тести муваффақиятли ўтказилса, оммавий эмлаш жараёни кузда бошланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг