Марказий банк фуқароларни фирибгарликнинг янгича турларидан огоҳлантирди

Сўнгги вақтларда рақамли технологияларни қўллаган ҳолда содир этилаётган фирибгарлик ҳолатлари тўғрисида фуқароларимизнинг хабардорлиги ошганлиги сабабли эндиликда фирибгарлар мураккаброқ схемалардан фойдаланишмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан Марказий банк огоҳликка чақирди.
Хабарда айтилишича, ўзини юртимизда фаолият олиб борувчи уяли алоқа оператори «ходими» сифатида таништирувчи фирибгар фуқарога қўнғироқ қилиб, телефон рақамидан фойдаланиш бўйича шартномани узайтириш борасида бир қанча саволлар беради.
Бироз вақт ўтгач, фирибгарлар фуқарога Telegram мессенжери орқали Марказий банк рамзий белгилари акс эттирилган профилдан хабар юбориб, унинг банк ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларидаги шахсий кабинетларига бегоналар рухсатсиз киришга уринганлиги, шунингдек кредит амалиётини якунлаш жараёни ниҳоясига етмаганлигини маълум қилади.
Бундан ташқари, агар фуқаро ҳамкорлик қилишдан бош тортса ёки Марказий банкнинг сохта «ходими» кўрсатмаларини бажармаса, унга нисбатан жиноий жавобгарликка тортиш чораси кўрилиши билан таҳдид қилади.
Шунингдек, дўқ-пўписалар янада ишончли бўлиши учун мессенжер орқали юборилаётган хабарларга топиш осон бўлган очиқ манбалардан Жиноий-процессуал кодекснинг электрон файли ҳам бириктириб қўйилади.
Агарда фуқаро фирибгарларнинг ёлғон гапларига ишониб, улар айтган кўрсатмаларни бажарса, банк картасидаги маблағлардан айрилиб қолиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби хабарларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилиб, фуқароларга бу каби хабарларга ишонмасликни тавсия қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг