Роналду замонавий технологияларни доғда қолдирди
Португалия терма жамоаси ва «Ал-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду NASA'нинг собиқ мутахассиси томонидан тайёрланган роботга гол урди. Бу ҳақда «Marca» нашри хабар берди.
«Криштиану Роналду фаолияти давомида майдонда ҳам, майдондан ташқарида ҳам кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган. Яқинда эса у энг мураккаб синовларидан бирига дуч келди. Яъни, камералар ва сенсорлар тизими томонидан бошқариладиган, деярли гол ўтказмайдиган дарвозабонга гол киритишни уддалади», дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу супер дарвозабоннинг яратувчиси — NASA ва Apple компанияларининг муҳандиси Марк Робер ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг