Робот ногиронларнинг жонига оро киради

11:38 27 Март 2025 Жамият
100 0

Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро давлат тиббиёт институтининг симуляция маркази яна бир ноёб ускуна билан бойиди. Биз робот – экзоскелетни назарда тутаяпмиз.

Гап шундаки, мазкур замонавий даволаш воситаси олий ўқув юрти жамоасига малакали тиббиёт мутахассислари тайёрлашда қўл келади. Бугина эмас, экзоскелет орқали қатор хасталикларга даво топиш мумкин бўлади. Хусусан, инсульт, бош мия жароҳатларидан кейинги фалажланиш, чаноқ-сон ва тизза бўғимлари жарроҳлик амалиётларидан сўнг тикланиш жараёнида у жуда асқатади.Соддароқ қилиб айтганда, робот тўшакка михланиб қолган беморларнинг оёққа туриб кетишида, ҳатто қайноқ меҳнат жабҳасига қайтишида, юргани қийналган болажонларнинг, умуман, ногиронларнинг реабилитациясида муҳим ўрин тутади.

Бевосита тиббиёт институти симуляция марказига келсак, унинг қурилиши учун 11 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланган. Институт кампуси лойиҳаси эса давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи чоғида тақдим қилинган ва шу асосда бунёд этилган. Айни дамда бу ерда 6500 нафар маҳаллий ва хорижий талаба сабоқ олмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер