Риштон туманида парфюмерия саноатини ривожлантириш бўйича хитойлик инвесторлар билан музокаралар ўтказилди
Хитойлик инвесторлар Риштон туманида парфюмерия саноатини ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда.
Шу мақсадда Риштон тумани ҳокимлигида хитойлик инвесторлар билан парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мазкур соҳада хизмат кўрсатиш тармоқларини йўлга қўйиш ҳамда замонавий парфюмерия заводи барпо этиш масалалари юзасидан музокаралар ўтказилди.
Ташриф доирасида хитойлик тадбиркорлар делегацияси тумандаги бир қатор ҳудудларда бўлиб, амалга оширилиши мумкин бўлган инвестиция лойиҳалари учун мос жойлар билан танишди. Шунингдек, меҳмонларга туманда фаолият кўрсатаётган маҳаллий саноат зоналари ҳамда ушбу ҳудудларда хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Делегация аъзолари саноат зоналари фаолиятини ўрганиш, шунингдек, яқинда иш бошлаган Хитой корхонаси тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлди. Ушбу жараёнда юртимизда фаолият олиб бораётган хитойлик тадбиркорлар билан ўзаро тажриба алмашиш ҳам амалга оширилди.
— Юзма-юз мулоқотлар давомида парфюмерия саноатини жаҳон андозалари даражасида ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда мазкур йўналишда малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди, — деди Риштон тумани ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рўзалиев. — Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг