Республика ижро ҳокимиятида 2 минг 141 та штат бирлиги қисқартирилади

«Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони (ПФ–178-сон, 04.10.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, мазкур фармондан кўзланган мақсад этиб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш ҳамда бошқарув харажатларини қисқартириш белгиланган.
Маълум қилинишича, ижро ҳокимиятининг 2 минг 141 та штат бирлиги қисқартирилади. Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитасида кузатилиб, унда 486 та штат бирлиги қисқартирилади. Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлигида 224 та, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида 200 та ҳамда Бандлик вазирлигида 163 та штат бирликлари қисқартирилади.
Бундан ташқари, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида 176 та, Адлия вазирлигида 197 та, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлигида 64 та ва Транспорт вазирлигида 57 та штат бирликлари қисқартирилиши белгиланган.
Шунингдек, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилган.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари қуйидагиларни таъминлаши белгиланди:
- соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши ва фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилишини;
- маълумотларни қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишга тушириш учун техник инфратузилма яратиш, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларида мазкур йўналишдаги устувор лойиҳалар амалга оширилишини;
- сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, кадрлар салоҳияти ривожлантирилишини таъминлаб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг