Реадмиссия қилинган фуқароларга истисно ҳолатларда хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириш тартиби белгиланди
«Хорижий давлатлардан реадмиссия қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига истисно ҳолатларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш тўғрисида»ги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3682-сон, 30.09.2025 й.).
Йўриқномага кўра, реадмиссия қилинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Миграция ва персоналлаштириш департаменти (МваПД) томонидан «Паспорт-виза» ахборот тизимига киритилади.
Қуйидаги ҳолатларда истисно тариқасида реадмиссия қилинган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти расмийлаштириб берилади:
— фуқаронинг яқин қариндоши хорижда вафот этганда;
— фуқаро ёки унинг яқин қариндошига хорижий давлатда ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ёки жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлганда;
— фан олимпиадаси, таълим ёки халқаро спорт мусобақасида иштирок этадиган бўлса;
— яшаш жойи Ўзбекистоннинг чегара зонаси ва эксклав ҳудудларида бўлганда;
— Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжат ва топшириқлари, шунингдек Президент Администрацияси раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш зарур бўлганда.
Фуқаролар истисно тариқасида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун МваПД ёки унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг