Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди

19 сентябрь куни Россия Федерацияси Камчатка ўлкаси соҳилларига яқин ҳудудда 7,2 магнитудали кучли зилзила юз берди. Петропавловск-Камчатский ва Вилючинск шаҳарларида ер силкиниши 7 баллгача сезилди. Ҳудудда цунами хавфи эълон қилинди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳозирча қурбонлар ва вайронгарчиликлар ҳақида маълумот йўқ. Фавқулодда хизматлар юқори тайёргарлик режимида ишламоқда.
Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ФВВ, ҳудудий ҳокимият ва бошқа масъул идоралар билан доимий алоқада экани маълум қилинди.
Ватандошларимиз фавқулодда хизматлар кўрсатмаларига қатъий риоя қилишга ва хотиржамликни сақлашга чақирилди.
Зарурат туғилганда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
+7 (423) 260-48-00
+7 (902) 078-70-07
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг