Разамбек Жамаловда ғалаба! У медал учун катта қадам ташлади

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлаб олди.
-74 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жамалов қийин кечган баҳсда нейтрал байроқ остида қатнашаётган Магомедхабиб Кадимагомедовни 8:0 ҳисобида мағлуб қилди.
Гап шундаки, Магомедхабиб «Токио-2020» финалчиси ва жаҳоннинг кучли спортчиларидан ҳисобланади.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Разамбек Саламбекович Жамалов 1998 йил 1 июлда Чеченистонда туғилган. 2020 йилги Жаҳон кубоги ғолиби ҳисобланади.
Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг