Разамбек Жамалов Париж Олимпиадаси финалида!

21:46 09 Август 2024 Спорт
454 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.

-74 кг вазн тоифасида қатнашаётган спортчимиз Жамалов Тожикистон шарафини ҳимоя қилаётган Виктор Рассадинга қарши ўтказди ва 8:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Қайд этиш керакки, Жамалов турнирда сенсацион натижалар қайд этмоқда. У биринчи баҳсда «Токио-2020» финалчиси Магомедхабиб Кадимагомедовни 8:0, тўрт карра Европа чемпиони ва жаҳон эркин кураш юлдузи Словакия вакили Таймураз Салказановни 10:4 ҳисобида мағлуб қилди. Чорак финалда эса энг мураккаб рақибини, Албания шарафини ҳимоя қилаётган россиялик Чермен Валиевни 6:5 ҳисобида ютишга муваффақ бўлди.

Энди у финалда япониялик Даичи Такатани билан олтин медал учун курашади. Финал эртага кечки дастурларга мўлжалланган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, Разамбек Саламбекович Жамалов 1998 йил 1 июлда Чеченистонда туғилган. 2020 йилги Жаҳон кубоги ғолиби ҳисобланади.

Аввалроқ, Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовлар икки каррадан Олимпиада олтин медаль соҳиблари бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер