Қуёш қаримоқда: Инсоният йўқ бўлиб кетиши мумкин
Бир миллиард йил ичида кўплаб тирик мавжудотлар ва инсоният Ер юзасидаги жиддий ўзгаришлар туфайли йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бунга Қуёш таъсир қилади. Мазкур тахминни Р. Ж. Грем бошчилигидаги Чикаго университети олимлари илгари сурмоқда.
Астрофизикларнинг фикрича, Қуёшнинг фаоллиги 30 фоизга ошган. Олимлар буни унинг қариши билан боғлиқ деб тахмин қилишди. Вақт ўтиши билан бу кўрсаткичлар ортиб боради. Натижада Ер сайёрасидаги барча ҳаёт нобод бўлади. Осмон жисмининг ёрқинлиги ошиши туфайли атмосферадаги карбонат ангидрид миқдори аста-секин пасая бошлайди. Биринчи бўлиб ўсимликлар тирикликни тарк этади. Чунки улар фотосинтез жараёнига боғлиқ ва шу туфайли кислородсиз яшай олмайдиган кўплаб тирик мавжудотлар йўқ бўлиб кетади.
Бундан ташқари, келажакда сайёрада “ҳўл иссиқхона эффекти” пайдо бўлиши мумкин. Бу Ер юзасининг тезроқ исишига олиб келади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг