Қурбон ҳайити куни жамоат транспорти соат нечадан ҳаракатни бошлайди?

2025 йил 6 июнь куни Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда жамоат транспорт воситалари одатдагидан эрта ҳаракатни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
Ушбу чора фуқароларнинг ҳайит намозига ўз вақтида етиб боришини таъминлаш, жамоат транспорти хизматларидан самарали фойдаланиш ҳамда йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ҳудудлар бўйича қатновларнинг бошланиш вақти қуйидагича белгиланган: Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Андижонда транспорт 03:00 дан ҳаракатни бошлайди. Фарғона, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Навоий вилоятларида эса 04:00 дан қатновлар йўлга қўйилади.
Шунингдек, Сурхондарёда жамоат транспорти 04:25 да, Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида эса 04:30 дан ҳаракатлана бошлайди. Транспорт воситалари барча белгиланган маршрутлар бўйича одатдаги тартибда, аммо эртароқ жадвал асосида ишлайди.
Транспорт вазирлиги аҳолига ўз вақтида жамоат транспортидан фойдаланиб, байрам тадбирларига осон ва хавфсиз етиб бориш имконини яратиш мақсадида ушбу жадвалга амал қилишни тавсия қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг