Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган “Марказий Осиё — Россия“ форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Бўлажак тадбирлар кун тартибидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида кооперация қилиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қиладилар.
Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг