Қрим соҳилида узунлиги 7 кмдан ошадиган «айсберг» аниқлади

22:33 04 Февраль 2026 Дунё
407 0

Фото: «Заповедный Крым»

Қора денгизнинг Қрим шимоли-ғарбидаги соҳилларида узунлиги 7 километрдан ошадиган «айсберг» аниқланди. Бу ҳақда «Заповедный Крым» федерал давлат муассасаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, сунъий йўлдошлар орқали олинган тасвирларда давлат табиий қўриқхонаси — «Кичик филлофора майдони» ҳудудида замонавий давр учун кам учрайдиган ҳодиса кузатилган. Узунлиги 7 километрдан ошадиган кенг кўламли муз майдони Бакал қумига сиқилиб қолган.

Мутахассислар бу классик музликлардан ажралиб чиққан айсберглар эмаслигини таъкидлаган. Унга кўра, Қора денгизда кузатилаётган бундай «айсберглар» — тўғридан-тўғри денгиз ичида ҳосил бўладиган, сузиб юрувчи муз қатламларидир.

Тушунтирилишича, Каркинит қўлтиғи саёз ва қуруқлик ичига чуқур кириб борган ҳудуд бўлиб, ўзига хос табиий «совиткич» вазифасини ўтайди. Узоқ давом этган кучли совуқларда саёз сувларда ҳарорат манфий кўрсаткичларга тушади ва муз ҳосил бўлиш жараёни бошланади.

Қайд этилишича, Каркинит қўлтиғида муз ҳар қишда ҳам ҳосил бўлавермайди, бундай катта ҳажмдаги муз майдонларининг пайдо бўлиши жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер