Қўшработ туманида подстанциялар қуввати оширилмоқда

11:56 10 Апрель 2025 Жамият
232 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш устувор вазифалар сирасига киради. Қўшработда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига барқарор электр энергияси етказиб бериш учун тумандаги 35/10 кВ «Жўш» подстанциясининг қуввати оширилди.

Шу мақсадда подстанциядаги 4000 кВА трансформатор ўрнига 16 000 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш ва монтаж ишлари олиб борилди. Натижада 20 га яқин маҳаллалар ҳамда тадбиркорлик субъектларида, Хитой ва Туркия давлатлари инвесторлари томонидан ташкил этилган завод ва текстиль фабрикаларида электр энергияси таъминоти юзасидан муаммолар бўлмайди.

Айни кунларда Қўшработ туманидаги «Пичот» подстанциясининг қувватини ошириш ишлари ҳам бажарилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?