“Қорақалпоғистон” радиоканали алоҳида тўлқинда эфирга узатила бошлади

2024 йил 5 февралдан бошлаб, “Қорақалпоғистон” радиоканали алоҳида тўлқинда ва 24 соат давомида эфирга узатила бошлади.
— Бугун нафақат бизнинг жамоамиз, балки халқимиз учун ҳам тарихий кун, — дейди Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси директори Қуўандиқ Бекбаўлиев. — Негаки, ўзимиз учун алоҳида тўлқинга эга бўла олмаганимиз ижодий ва техник ходимларимиз билан бирга тингловчиларимизга ҳам ноқулайлик туғдираётган эди. “Қорақалпоғистон” радиоканалининг эфирга узатилишини яхшилаш мақсадида 661 млн. сўм маблағ ажратилиб, Нукус радиотелестанциясига RT-FMS-2001 маркали 2,0 кВт қувватга эга аналог радиоузаткич ўрнатилгани натижасида радиоканалимиз 24 соат давомида эфирга узатиладиган бўлди.
Шу кунга қадар “Қорақалпоғистон” радиоканали Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ёшлар” радиоканали таркибида эфирга узатиб келинаётган бўлса, эндиликда “Қорақалпоғистон” радиоканали алоҳида 107,8 тўлқинида эфирга узатила бошлади ва географик ҳудуди ҳам кенгайди. Яратилган имкониятлар натижасида Нукус шаҳри билан бирга Хўжайли, Тахиатош, Кегейли, Нукус туманларида тўлиқ ҳамда Шуманай, Чимбой, Амударё, Бўзатов туманларининг айрим ҳудудларида “Қорақалпоғистон” радиоканали янграйдиган бўлди. Радиотўлқиннинг географик қамровини кенгайтириш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда.
Ғайрат Отажонов, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг