“Қора канал”да замонавий дам олиш маскани барпо этилмоқда

Балиқчи туманидаги Оққўрғон ҳамда Марказ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қора канал” бўйлаб катта ҳажмли ободонлаштириш ишлари бошланди. Лойиҳа доирасида 1200 метр масофада ирригация тизими яхшиланиб, икки қирғоқда аҳоли маданий дам олиши учун шарт-шароитлар яратилади. Замонавий пиёдалар йўлаги, дам олиш майдончалари, тунги ёритиш чироқлари, ўриндиқлар, сув бўйида кичик кафелар ва кутубхоналар, қайиқларда сузиш имкониятлари, кўприклар ҳамда хавфсизлик тўсиқлари барпо этилиши режалаштирилган.
— Мазкур лойиҳа туман аҳолиси учун катта янгилик бўлади, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Музаффарбек Каримов. — Каналнинг икки қирғоғидаги 8 метр ҳимоя минтақасида амалга ошириладиган қурилиш ишлари орқали нафақат ирригация тизими мустаҳкамланади, балки оила ва болалар учун замонавий дам олиш майдончалари ташкил этилади. Шунингдек, сув бўйида кичик савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш нуқталари фаолият бошлайди.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 135 та янги иш ўрни яратилади. Шу билан бирга, 20 та савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, 14 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Бу эса аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий имкониятларни кенгайтириб, ёшларнинг самарали дам олишини таъминлайди.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг