Қўқонда жанжал кўтарган дўкон ишчиларига жиноят иши қўзғатилди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жанжал кўтарган иккита дўкон ишчиларига жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 5 август куни Қўқон шаҳар Турон кўчасида жойлашган икки савдо дўкони ишчилари ўртасида ўзаро гап талашиш жанжалга айланиб, бир-бирларига тан жароҳати етказишган. Жанжалга бошқа ишчилар ҳам аралашган.
7 август куни мазкур низо давомида яна бир фуқаро дўкон олдида бақир-чақир қилиб, сўкиниш ва газ баллончик ишлатиш орқали жанжал чиқарган. Шу пайтда отилган тош дўкон сотувчисига тегиб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат иштирокчилари қонун доирасида ушланган.
Аввалроқ Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида маст фуқаролар ички ишлар органлари ходимлари билан жанжаллашгани тўғрисида хабар қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг