Қўмита мажлисида «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди
Жорий йилнинг 19 январь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда сенаторлар, сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, Қўмита экспертлари, Ёшлар парламенти вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг тегишли доимий комиссиялари аъзолари иштирок этди.
Мажлис кун тартибига кўра «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Қонун билан жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кенгайтирилмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт субъектлари қаторига Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси киритилмоқда ҳамда уларнинг қўшимча ваколатлари белгиланмоқда.
Қонун билан паралимпия, сурдолимпиада, махсус олимпия ва кўзи ожизлар спорти ҳаракатларига доир нормалар, спорт федерациялари, спорт клублари ва спорт лигаларининг ҳуқуқий мақоми ва фаолият юритиш тартиби, уларни реестрга киритиш ва чиқариш мезонлари киритилмоқда.
Шунингдек, Қонунда мураббий, спорт ҳаками ва спорт агентининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам белгиланмоқда.
Бундан ташқари, спортда допингнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тартиби янада такомиллаштирилиб, спорт мусобақалари натижаларига қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатишга қарши курашиш юзасидан янги нормалар киритилмоқда.
Шу билан бирга, Қонунда аҳолини оммавий спортга жалб қилиш ва оммавий спорт тадбирларини тизимли ўтказиб бориш белгиланмоқда.
Қонунда спортчи ва мураббийлар давлат томонидан бир марталик ва ойлик тўлов шаклида қўллаб-қувватланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Муҳокамадан сўнг Қўмита қарори билан Қонунни маъқуллаш тўғрисидаги хулоса қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг