Қўлда терилган 1 килограмм пахта учун қанча пул тўланади?

Ижтимоий тармоқларда «Пахта терими учун 1 килограммига 1 минг 800 сўм тўланади» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги муносабат билдирди.
Унда айтилишича, тармоқларда тарқалган «1 кг – 1 800 сўм» ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган.
Вазирлик берган маълумотларга кўра, жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланган:
- • Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 кг учун – 1 минг 373 сўм;
- • Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 кг учун – 2 минг сўм тавсиявий нарх белгиланган бўлиб, терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланилади;
- • Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 минг сўм субсидия ажратилади.
«Пахта терими нархлари жамоатчиликка фақат расмий манбалар орқали етказилади. Турли тахминлар ва текширилмаган хабарлар жамиятни чалғитиши билан бирга, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Шу муносабат билан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан ахборот тарқатишда холисликка амал қилиш, жамоатчиликни чалғитувчи нотўғри маълумотларни тарқатмаслик сўралади», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг