Қашқадарёда «Nexia-2» ёниб кетди

Видеодан кадр
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида «Nexia-2» автомобили ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ёнғин бугун 2 июнь куни соат 11:57 ларда рўй берган. Чироқчи тумани ФВБга ёнғин ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг, 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 12:13 да етиб бориб, қисқа вақт ичида алангани ўчирган.
Ёнғин оқибатида транспорт воситасининг олд ва салон қисми тўлиқ зарар кўрган. Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввакроқ Тошкент шаҳри Олмазор туманида МАN русумли юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг