Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Иллюстратив фото
Қашқадарёда чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл оқиб кетиб, вафот этди. Бу ҳақда «Миллий» телеканалида хабар қилинди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни икки нафар 1964 йилда туғилган аёл чўмилиш мақсадида Оқдарёнинг ўнг қирғоғига тушиб чўмилиш чоғида уларни оқим оқизиб кетган, оқибатда аёллар чўкиб ҳалок бўлган.
Экспертиза хулосасига кўра, марҳумаларнинг вафотига нафас йўлларининг суюқлик билан беркилиши сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент ҳудудидан оқиб ўтувчи Бўрижар каналига икки нафар қиз тушиб кетгани ва уларни қутқариш мақсадида каналга тушган фуқаронинг ўзи чўкиб кетгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалгани ва ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот бергани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг