Қашқадарёда 134 хотин-қизнинг контракт пуллари тўлаб берилди
Иллюстратив фото
Қашқадарёда 134 нафар талаба хотин-қизларга ОТМ шартнома пуллари тўлаб берилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Янги йил байрами олдидан ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандлари, етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизларнинг олий таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов томонидан муҳим қарор қабул қилинган.
Ушбу қарорга кўра, воҳадаги 134 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномалари билан боғлиқ харажатларига қарийб 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратилган.
«Бу рағбат хотин-қизлар учун катта имкониятлар яратади. Кўплаб талаба қизлар молиявий қийинчиликлар сабабли олий таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин эди, лекин вилоят ҳокимининг бу ташаббуси уларнинг келажакда юқори малакали мутахассис бўлишлари учун йўл очади», дейилади ҳокимлик хабарида.
Ҳужжатга кўра, вилоят бўйича 134 нафар, хусусан 18 нафар 1-курс, 116 нафар юқори курс талабаларининг тўлов-контракт пуллари тўлаб берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг