Қарши туманида ўрдакчилик ривожланмоқда

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Шерзод Раҳимов Қарши туманидаги энг барқарор ва муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлардан бири ҳисобланади.
У 2018 йилда «Oktams fish» масъулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, ҳудудда биринчилардан бўлиб интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйганди. Айни пайтда корхона тасарруфидаги сунъий ҳавзаларда йилига тўрт тоннагача балиқ етиштирилмоқда.
Ўтган йили тадбиркор 2 миллиард сўмдан ортиқ сармоя эвазига ҳудудда замонавий туризм ва аҳоли дам олиш мажмуасини ҳам қуриб, ишга туширди. Мажмуа сунъий шаршара, волейбол, мини футбол, сув ҳавзаси, овқатланиш шохобчалари ҳамда кафе-барларни ўз ичига олган.
Шерзод Раҳимовнинг навбатдаги лойиҳаси туманнинг Қўйи Бешкент маҳалласи ҳудудидаги қаровсиз ерларни ўзлаштириб, бу ерда ўрдак боқишни йўлга қўйиш бўлди.
— Шу кунга қадар лойиҳамиз учун ажратиб берилган ерларни ободонлаштириб, ўрдакчилик хўжалигини ташкил этдик, — дейди тадбиркор. — Бу ерда 100 минг бош ўрдак боқишни режалаштирганмиз. Бу билан корхонамизнинг иқтисодий имкониятлари янада ошади, янги иш ўринлари яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг