Путин НАТОнинг заиф томонларини фош қилишга уринмоқда — Германия мудофаа вазири

Фото: «Bild»
Германия мудофаа вазири Борис Писториус Путинни НАТОнинг заиф томонларини фош қилишга уринаётганликда айблади. Бу ҳақида «Bild» нашри хабар берди.
Борис Писториуснинг таъкидлашича, Россия учувчисиз учоқлари ва ҳарбий самолётларининг НАТО ҳаво ҳудудига бостириб кириши Кремль атайлаб ўйлаган стратегиясининг бир қисмидир.
«Путин НАТОга аъзо давлатларни ҳаракатга келтирмоқчи. Шундан сўнг, альянснинг заиф томонларини аниқлаб, фош қилмоқчи ва ундан фойдаланмоқчи», — дейди Писториус «Бундестаг бюджети» муҳокамаси чоғидаги нутқида.
Қўшимча қилинишича, Россия чегараларни тобора кўпроқ ва агрессив тарзда синаб кўрмоқда. НАТО эса Путиннинг мазкур провокацион ҳаракатларига учмасдан, аниқ ва бирлашган ҳолда, балки керакли вазминлик билан жавоб қайтармоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг