Путин Ғарбнинг бўлинишидан хурсанд — Манфред Вебер
Европа халқ партияси раҳбари Манфред Вебер Украина ҳудудида Европа ҳарбийларини жойлаштириш ташаббуси билан чиқди. Унинг таъкидлашича, агар Европа тинчликпарварлик миссияси ҳақида жиддий мулоҳаза юритишни бошласа, Германия бу жараёндан четда қолмаслиги керак.
«Мен Украинада тинчлик ўрнатилиш жараёнида Европа байроғи остида хизмат қилаётган аскарларни кўришни истайман», — деди Манфред Вебер.
Сиёсатчи, шунингдек, Украинада тинчликни таъминлаш жараёнида фақат АҚШ ҳарбийларининг иштирок этишига таяниб қолишни танқид қилди. Унинг фикрича, агар Дональд Трамп тинчликни фақат ҳарбий куч орқали таъминлаш мумкин, деб ҳисобласа, бу етарли ва барқарор ечим эмас.
Шу билан бирга, Вебер Россия президенти Владимир Путиннинг тинчликка тайёр эмаслигини алоҳида қайд этди. «Путин Кремлда ўтириб, Ғарб давлатлари ўртасидаги баҳслар ва бўлинишдан мамнун», — дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамиз, Манфред Вебер раҳбарлик қилаётган Европа халқ партияси Европа парламентидаги энг йирик ва таъсирчан сиёсий куч ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг