Президент Шавкат Мирзиёев БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган БРИКС Янги тараққиёт банки президенти Дилма Русефни қабул қилди.
Ушбу кўп томонлама молиявий институт билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўтган йил октябрь ойидаги БРИКС саммити доирасида эришилган келишувлар изчил амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Хусусан, банкнинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан Ўзбекистон Янги тараққиёт банкига аъзо бўлишига принципиал розилик берилди. Умумий қиймати 5 миллиард долларлик биринчи навбатдаги қўшма лойиҳалар дастури шакллантирилди.
Давлатимиз раҳбари ирригация тизимларини модернизация қилиш, тоғ-кон саноатини ривожлантириш, хусусий секторни молиялаштириш, таълим ва инфратузилма соҳаларида давлат-хусусий шерикликни илгари суриш каби устувор йўналишларда лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Шунингдек, йирик минтақавий инфратузилма лойиҳалари қўллаб-қувватланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг