Польшанинг сайланган президенти Украина бўйича кутилмаган баёнот берди

00:33 08 Июнь 2025 Дунё
233 0

Фото: AP

Польшанинг сайланган президенти Кароль Навроцкий Украинанинг Европа Иттифоқига тезлаштирилган қабул қилинишига қарши чиқди. Бу ҳақда у Венгриянинг «Mandiner» журналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Ҳозирда мен Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қаршиман», — дейди у. Навроцкийнинг таъкидлашича, Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолиги Европа мамлакатлари иқтисодиёти ва қишлоқ хўжалигига зарар етказади.

«Сайлов кампанияси давомида мен президент сифатида Польша қишлоқ хўжалиги ёки логистика сектори бўйича Украина билан адолатсиз рақобатга рози бўлмаганман ва бунга рози бўлмайман», деди сиёсатчи.

Аввалроқ, Венгрия бош вазири Виктор Орбан Украинанинг 2025 йилда Европа Иттифоқига кириши бўйича музокараларни тўлиқ бошлаш бўйича сиёсий қарор аллақачон қабул қилинганини, бироқ Венгрия буни қўллаб-қувватламаслигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?