Покистонда зилзила вақтида 200 дан ортиқ маҳбус қамоқдан қочиб кетди
Иллюстратив фото
Покистоннинг жанубида жойлашган Карачи шаҳрида фавқулодда ҳолат юз берди. 2 июнь куни 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар қилди.
Шу куни ер силкинишлари сабабли Малир қамоқхонасида маҳбусларга камераларини тарк этишга рухсат берилган. Шу сабабли, 6000 дан ортиқ одам сақланадиган қамоқхонада муаммолар келиб чиққан. Тартибсизликлардан фойдаланган маҳбуслар қочиб кетишга муваффақ бўлишган.
Қочиб кетган 216 нафар маҳкумларнинг 80 га яқини аллақачон қўлга олинган. Афсуски, операция пайтида бир киши ҳалок бўлган, яна уч нафар хавфсизлик ходими турли даражадаги жароҳатлар олган. Ҳозирда қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
Барча қочқинларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг қариндошлари яшайдиган жойлар ва уларга туташ ҳудудларда рейдлар ўтказилмоқда.
Синд вилояти ички ишлар раҳбари Зиё ул-Ҳасан Ланжар бу мамлакатдаги қамоқхоналардан сўнгги йиллардаги энг йирик қочиш эканини таъкидлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг