Пенсионернинг банк картаси муддати тугаганда пенсия тўланиши тўхтатиладими?

11:07 21 Ноябрь 2025 Жамият
143 0

Пенсия жамғармаси пенсия пули тушадиган пластик карта муддати ўтиб қолганда пенсияни қандай олиш тўғрисида маълумот берди.

Жамғарманинг маълум қилишича, агар пенционернинг банк пластик картаси муддати тугаган бўлса, янги пластик картасини олиш учун ариза билан тижорат банклари филиалларига ёки банк мобил иловалари орқали онлайн шаклда мурожаат қилиши мумкин бўлади.

Банк томонидан ариза қабул қилингандан сўнг, пенционерга янги пластик карта очилади ва кейинги ойдан бошлаб пенционернинг пенсия маблағлари янги пластик картага ўтказиб берилади.

Пенционернинг банк пластик картаси муддати тугаганлиги сабабли пенсия тўланиши тўхтатилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер