Павел Дуров: Менинг ҳибсга олинишим Франциянинг эркин давлат сифатидаги обрўсига путур етказди

Фото: AP
Telegram асосчиси Павел Дуров ўзининг бир йил аввал Францияда ҳибсга олинганини «полициянинг хатоси» деб атади. Бу ҳақда у ўз Telegram каналида ёзди.
«Мени ҳибсга олишлари кулгили бўлди, чунки бу Франция полициясининг ўз хатоси эди. 2024 йил августигача улар Франция ва Европа Иттифоқи қонунларини менсимай, Telegramʼга сўровларни қонуний тартибда юбормаган», — деди у.
Дуровнинг таъкидлашича, орадан бир йил ўтиб олиб борилган тергов ҳам унинг ва Telegramʼнинг айбини исботлай олмади.
«Бизнинг модерация амалиётимиз соҳа стандартларига тўлиқ мос келади, Telegram эса ҳар доим Франциядан келган қонуний сўровларга жавоб берган», — дея қўшимча қилди у.
Дуровга кўра, унинг ҳибсга олиниши ягона натижа — Франциянинг эркин мамлакат сифатидаги обрўсига путур етказганидир. Ҳозир ҳам у ҳар 14 кунда Францияга қайтишга мажбур, бироқ апелляция санаси ҳануз белгиланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 24 август куни Павел Дуров Париждаги Ле-Бурже аэропортида ҳибсга олинган эди. Унга нисбатан «жиноятчи гуруҳ таркибида ноқонуний транзакцияларни амалга ошириш учун интернет платформасини бошқаришда иштирок этиш» каби айбловлар қўйилган.
Суд қарори билан у 5 млн евро гаров эвазига қўйиб юборилган, бироқ икки марта ҳафтасига полиция бўлимига бориб туриши ва Францияни тарк этмаслиги шарт қилиб қўйилганди.
Жорий йил июнь ойида Франция ҳукумати бу чекловларни юмшатиб, Дуровга 10 июлдан бошлаб мамлакатни тарк этишга рухсат берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг