Пахтаободда кореялик шифокорлар иш бошлади
Фото: Саминжон Ҳусанов / Халқ сўзи
Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги “Юқори” маҳалласида иш бошлаган "RT Medline” шифохонасида юқори сифатли тиббий хизматни йўлга қўйиш учун Жанубий Корея давлатидан тажрибали шифокорлар жалб этилди. Эътиборлиси, улар ушбу шифо масканида фаолият юритиб, ҳудуд аҳолисининг саломатлигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшадиган бўлдилар.
– Туманимиз республикамизнинг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланади, - дейди пахтаободлик меҳнат фахрийси Зайнаб Мамарасулова. – Қўшни Қирғизистон билан шундоққина қўшнимиз. Гоҳида даволаниш учун республикамиз пойтахти тугул вилоят марказига қатнаш ҳам биз учун оғирлик қилади. Маҳалламизда мана шундай замонавий шифохонанинг фойдаланишга топширилиши айни муддао бўлди.
Лойиҳа қиймати 6,2 млрд. сўмни ташкил этувчи ушбу шифохонада илғор тиббий технологиялар асосида диагностика ва даволаш хизматлари кўрсатилади. Бу ерда 30 та иш ўрни яратилган.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг