«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди

Фото: Ўзметкомбинат
Дилшод Турсунқулович Аҳмедов «Ўзбекистон металлургия комбинати» акциядорлик жамиятига янги раҳбар қилиб тайинланди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур тайинлов жорий йилнинг 12 октябрь куни комбинат Кузатув кенгаши раиси, бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда эълон қилинган.
«Яқин орада Дилшод Аҳмедовнинг тайинланиши «Ўзметкомбинат» кузатув кенгаши ва акциядорлари томонидан ҳам тасдиқланиши кутилмоқда», дейилади хабарда.
Аҳмедов 1972 йилда туғилган. И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети битирувчиси ҳисобланади. Шунингдек, Москва «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган.
2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Дилшод Аҳмедов 2021 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб нафақага чиққан Рашид Ҳусанович Пирматовнинг ўрнига тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг