«Ўзбекнефтгаз» АЖ 850 миллион АҚШ долларлик халқаро облигацияларни чиқарди

2025 йил 30 апрель куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти халқаро капитал қарз бозорига муваффақиятли тарзда қайтиб, 5 йил муддатли, 144А/RegS форматидаги катта номиналли халқаро облигацияларни чиқарди.
Облигациялар чиқарилиши халқаро миқёсда юқори қизиқиш билан қарши олинди. Жумладан, Буюк Британия, АҚШ, Европа, Швейцария ва Осиё мамлакатларидаги фонд бошқарувчилари, банклар, хусусий банклар, пенсия жамғармалари ва суғурта компаниялари сингари йирик институционал инвесторлар томонидан умумий 1,9 миллиард АҚШ долларлик буюртма қабул қилинди. Бу эса «Ўзбекнефтгаз» АЖга облигациялар нархини 37,5–50 базис пунктигача камайтириш ва эмиссия ҳажмини аввал белгиланган режадан ошиб, 850 миллион долларгача ошириш имконини яратди.
Бундай муваффақиятли эмиссия «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро молиявий бозордаги барқарор кредит рейтинги ва Ўзбекистоннинг молиявий салоҳиятига бўлган ишончни янада мустаҳкамлади. Шунингдек, бу мамлакат иқтисодиёти учун инвестицион муҳитни кенгайтириш ва янги молиялаштириш манбаларини жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур битимни амалга оширишда дунёдаги етакчи молиявий институтлар — «J.P.Morgan», «Abu Dhabi Commercial Bank», «Deutsche Bank», MUFG ва «Standard Chartered Bank Bookrunner» сифатида қатнашди. Шу билан бирга, «Ўзсаноатқурилишбанк» «Co-Manager» сифатида лойиҳага ўз ҳиссасини қўшди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг