Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 37 миллиард доллардан ошди

11:24 28 Декабрь 2021 Иқтисодиёт
1348 0

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 37,6 миллиард долларни ташкил этиб, 11 фоизга ўсди, дея хабар берди Марказий банк ўз ҳисоботида.

Маълумотларга кўра, 2021 йил бошига нисбатан давлат ташқи қарзи 7 фоизга ошган ва 22,9 миллиард долларни ташкил қилган. Нодавлат ташқи қарзи 18 фоизга ошиб, 14,7 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, ҳисобот даври якунига кўра, Ўзбекистоннинг хорижий валютадаги активлари 68,3 миллиард долларни, ташқи мажбуриятлар ҳажми эса 51,4 миллиард долларни ташкил қилди. Ўзбекистоннинг соф инвестицион позицияси йил бошидан буён 17 фоизга қисқарди ва 2021 йил 1 октябрь ҳолатига кўра 16,9 миллиард долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?