Ўзбекистонлик қиз Европа олимпиадасида бронза медални қўлга киритди
Ўзбекистон тарихида илк бор ўқувчи қизлар информатика бўйича қизлар ўртасида ўтказиладиган Европа олимпиадасида иштирок этмоқда. Бу ҳақда "IT education" ассоциацияси матбуот котиби хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 июль куни тўрт нафар қиздан иборат Ўзбекистон терма жамоаси информатика бўйича The European Girlsʼ Olympiad in Informatics (EGOI) Европа қизлар олимпиадасида иштирок этиш учун Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрига жўнаб кетди.
Олимпиадада 57 давлатдан 200 га яқин қизлар иштирок этади. Олимпиада қизлар ўртасида нафақат техник билимларни ривожлантиради, балки жамоада ишлаш, танқидий фикрлаш, ижодкорлик ва маданиятлараро мулоқот каби шахслараро кўникмаларни рағбатлантиради.
Беллашувда бухоролик мактаб ўқувчиси Зарнигор Рахимова 329 балл билан бронза медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, олимпиадада Ўзбекистон номидан 4 нафар қиз иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг