Ўзбекистонга январь ойида қарийб 1 миллион сайёҳ келди

12:07 17 Февраль 2026 Welcome to uzbekistan
360 0

2026 йилнинг январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Юртимизга ташриф буюрган сайёҳлар сонини давлатлар миқёсида тақсимласак, энг яхши кўрсаткич Қирғиз Республикасига тегишли бўлиб, январь ойида ушбу мамлакатдан 282 798 нафар сайёҳ Ўзбекистонга келган. Ундан кейинги ўринларда 244 373 нафар сайёҳ билан Тожикистон иккинчи, 207 858 нафар кўрсаткич билан Қозоғистон учинчи поғонада қайд этилган.

Шунингдек, 2026 йилнинг илк ойида Россиядан 69 070 нафар, Афғонистондан 43 572 нафар, Туркманистондан 28 150 нафар, Хитойдан 25 666 нафар, Туркиядан 12 740 нафар, Ҳиндистондан 6 095 нафар ҳамда Корея Республикасидан 3 237 нафар туристлар мамлакатимизга ташриф буюрган.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 271,6 минг нафарга ёки 40 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?