Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет элликлар сони очиқланди
Статистика агентлиги Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари неча нафарни ташкил этишини очиқлади. Бу ҳақда Агентлик расмий саҳифасида хабар қилинган.
Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 51,4 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошганини маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича Туркманистон 48 минг 186 билан биринчи, Тожикистон 25 минг 729 билан иккинчи, Афғонистон эса 1 минг 866 нафар фуқаро билан учинчи бўлди.
Бундан ташқари, Хитой (822), Ҳиндистон (648), Туркия (615 ), Қирғиз Республикаси (465), Жанубий Корея (400), АҚШ (261) ва Россия (215) каби давлатлар фуқаролари ҳам мамлакатимизга кўп ташриф буюришган.
Аввалроқ, IBA Осиё мамлакатлари бўйича муҳим баёноти эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг